08:38 / 19.05.2019
4 545

Туркманистонда озиқ-овқат тақчиллиги кучаймоқда

Туркманистонда озиқ-овқат тақчиллиги кучаймоқда
Туркманистонда озиқ-овқат тақчиллиги бошлангани айтилаëтган бир пайтда мамлакат президенти Туркманистоннинг буғдой экспорт қилувчи давлатга айлангани ҳақида баëнот қилди.

“Олтин аср” нашрининг ëзишича, президент Гурбангули Бердимуҳаммедов 15 май куни ҳукумат мажлисида мамлакатда буғдойдан рекорд ҳосил олингани ҳақида гапирган.

Бердимуҳаммедов шунингдек мамлакатда озиқ-овқат мўл-кўлчилиги учун кенг кўламли чоралар кўрилганини ҳам билдирган.

Туркман президентининг бу баëнотлари билан айни пайтда мамлакат бўйлаб аҳолига асосий озиқ-овқат маҳсулотларини карточка тизимида тарқатиш жорий этилди.

Озиқ-овқат тақчиллиги ортидан бу маҳсулотлар нархи кескин кўтарилиб кетган ва ҳукумат нон¸ ун¸ ўсимлик ëғи ва тухумни жон бошига қараб тарқатишга ўтди. Хабарларга кўра¸ ҳукумат оила бошига бир ойда 50 килограмм ун бериш тартибини жорий қилган.

Туркманистон бозорларида бир қоп ун нархи¸ айтилишича 60 доллар атрофида ва бу ҳукумат дўконларида тарқатилаëтган ундан тўрт баравар қимматдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистонда озиқ-овқат тақчиллиги кучаймоқда