
Украинанинг сайланган президенти Владимир Зеленский ўз инаугурацияси муносабати билан Киев аҳолисига туғдирилиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўради. Тегишли видео Зеленскийнинг Instagram’даги саҳифасида жойлаштирилган.
Бўлғуси президентнинг айтишича, у Киев аҳолисига ноқулайликлар яратмаслик учун инаугурациясини 19 май – якшанба куни ўтказишни таклиф қилганди. Бироқ мамлакат парламенти – олий рада маросим 20 май – душанба куни ўтказилишига овоз берган.
“Кечиринг, илтимос, ҳаммамизни, олий радани кечиринг. Рада сизга ноқулайликлар яратди, ваъда бераман, биз ҳам уларга ноқулайликлар яратамиз”, деб айтган Зеленский ўз видеомурожаатида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар