
ДПС инспектори Санкт-Петербург марказида тунда Skoda Rapid русумли такси машинасини тўхтатишга уринган, бироқ ҳайдовчи унга бўйсунмаган. У машинаси тезлигини ошириб, автомобиллар оқимига қўшилиб кетган, деб хабар беради «Nuz.uz».
Ушбу Skoda автомашинаси светофор олдида тўхтаганида полиция инспектори машинага етиб олган ва қуролини чиқариб, автомобиль эшигини очмоқчи бўлганида такси жойидан қўзғалиб қарама-қарши йўлга чиқиб, кўздан ғойиб бўлган.
ДПС ходимлари метронинг Чкалов бекати яқинида ушбу ҳайдовчини ҳибсга олишга муваффақ бўлишган.
Россия ИИВ Санкт-Петербург бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур таксини ижара шартномаси асосида 21 ёшли ўзбекистонлик бошқарган. У олдин ҳам маст ҳолатда автомашина бошқаргани учун маъмурий жавобгарликка тортилган.
[media=https://youtu.be/lJ9cre02_eE] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар