Калифорнияда балиқчилар қайиғи ёнидан улкан кит сузиб чиқди (видео)

  • 19 май 2019, 18:13
  • 1 162
  • Дунё
  • Калифорнияда балиқчилар қайиғи ёнидан улкан кит сузиб чиқди (видео)
    Фото: TravelAsk
    Калифорниядаги Монтерей кўрфазидаги балиқчилар қайиғи олдидан улкан кит сузиб чиқди, деб ёзади TravelAsk нашри. Китларнинг миграциясини кузатишга келган сайёҳлар улкан китнинг балиқчилар қайиғи олдидан сузиб чиқиб, юқорилаганини видеога муҳрлади.

    Хабар берилишича, Монтерей кўрфазида кўплаб денгиз сут эмизувчилари яшайди. Шунингдек, кўрфаз йирик китларнинг миграция қиладиган йўлида жойлашган.

    Ушбу онлар муҳрланган ёрқин суратлар муаллифи фотограф Дуглас Kraft ҳамда китлар кузатувчиси Кейт Каммингс бўлди.

    Фото: TravelAsk

    Маълумот учун, балоғатга етган китнинг оғирлиги 30 тоннагача етиб, узунлиги 12 метрдан 16 метргача етиши мумкин. Китлар актив бўлиб, мулоқотга мойиллиги сабаб, кит кузатувчиларининг ёқимтойи ҳисобланади.

    Фикрлар

    » » Калифорнияда балиқчилар қайиғи ёнидан улкан кит сузиб чиқди (видео)