20:04 / 19.05.2019
3 156

«Тахтлар ўйини»нинг финал қисмини кўриш учун 27,2 млн америкалик ишга чиқмаган (видео)

«Тахтлар ўйини»нинг финал қисмини кўриш учун 27,2 млн америкалик ишга чиқмаган (видео)
Фото: Forum Daily
27,2 миллион америкалик 20 май куни «Тахтлар ўйини» сериалининг охирги қисми чиқиши муносабати билан ишга умуман бормаслиги, кеч қолиши, уйдан туриб ишлаши ёки иш самарадорлиги паст бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Forum Daily'га таяниб "Дарё" хабар берди.

Бундай натижа The Harris Poll томонидан ўтказилган ижтимоий сўров орқали аниқланган.

Охирги серияни томоша қилишни режалаштирган 10,7 миллион ишчилар Темир тахтга кўтарилишни кузатиш ва уни нишонлаш ёки салбий ҳиссиётларни енгиш учун ишга бормаслигини маълум қилган.

Якшанба куни кечки пайт ишлайдиган 5,8 миллион киши бу сафар бошқача ҳаракат қилади. Душанба куни эрталаб 2,9 миллионга яқин киши ишига кеч қолишини, 3,4 миллион киши эса уйдан туриб ишлашини айтган.

Қолган бир неча миллион одам, «Тахтлар ўйини»нинг финалини томоша қилиш уларнинг иш жадвали ва/ёки самарадорлигига таъсир қилишини маълум қилган.

Тадқиқотдан маълум бўлишича, «Тахтлар ўйини»нинг сўнгги мавсуми аллақачон 20,4 миллион америкаликларнинг ишлашига путур етказган.

4,4 миллион ишчи эпизодларни қайта кўриш учун атайин ишига бормаган.
7,3 миллион ишчи душанба куни ишга бормаслик учун касаллик таътили ёки дам олиш куни олганини тан олди, чунки кечаси улар «Тахтлар ўйини»ни томоша қилиб чиққан бўлади.

«Сериалнинг кўплаб мухлислари, ҳатто ишлаётганда ҳам, уларнинг фикрлари Вестеросда бўлишини айтган: 12,7 миллион ишчи ҳафтада беш ёки ундан кўп соат вақтни интернетда Game of Thrones ҳақида маълумотлар ўқиш, муҳокама қилиш ва пост қолдиришга сарфлашларини тан олган, 16,5 миллион киши эса бир соатдан тўрт соатгача вақт сарфлаган», — дейилади хабарда.

Сўров онлайн тарзда 7 майдан 9 майгача 18 ёшдан ошган ва ишлайдиган 1090 нафар америкаликлар ўртасида ўтказилган.

8-мавсумнинг финал қисми видеопромоси:

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Тахтлар ўйини»нинг финал қисмини кўриш учун 27,2 млн америкалик ишга чиқмаган (видео)