23:47 / 19.05.2019
3 548

Миср эҳромлари яқинидаги портлаш видеоси пайдо бўлди (видео)

Миср эҳромлари яқинидаги портлаш видеоси пайдо бўлди (видео)
Фото: Compact News
Мисрдаги эҳромлар яқинида юз берган портлаш акс этган илк лавҳани Compact News ўз Twitter’ида эълон қилди, деб ёзади «Daryo.uz».

Видеода бомба портлаши оқибатида зарар кўрган автобус акс этган. Синиб тушган ойналар ва тешилган шиналарни, шунингдек, яқин орада вайрон бўлган ғишт деворни кўриш мумкин.

Аввалроқ Қоҳирада сайёҳлар автобуси яқинида портлаш юз бергани, оқибатда 14 йўловчи жабрлангани хабар берилган эди.

Кейинроқ жабрланганлар сони 17 кишига етди.

Портлаш Катта Миср музейи ва Гиза пирамидалари яқинида портловчи қурилма ишга тушиши туфайли юз берган.
[media=https://twitter.com/NewsCompact/status/1130104575036469248]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Миср эҳромлари яқинидаги портлаш видеоси пайдо бўлди (видео)