10:36 / 20.05.2019
4 112

Тожикистондаги қамоқхонада ғалаён, 29 нафар маҳбус ҳалок бўлди

Тожикистондаги қамоқхонада ғалаён, 29 нафар маҳбус ҳалок бўлди
19 май, якшанба куни кечқурун Душанбе шаҳридан 15 километр жануби-шарқда жойлашган Вахдат шаҳридаги қаттиқ режимдаги колонияда юз берган ғалаён оқибатида уч нафар қўриқчи ва 29 нафар маҳбус ўлдирилди. Бу ҳақда Тожикистон адлия вазири ўринбосари, Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи Мансуржон Умаров РИА Новости’га хабар қилган.

«Ғалаён давомида колониянинг уч нафар назоратчиси ва 29 нафар маҳбус ўлдирилди. Шу билан бирга, уларнинг саккиз нафари маҳбусларнинг ўзи томонидан ўлдирилган», - деди у.

Тожикистон Адлия вазирлиги хабар беришича, 19 май куни соат 20:30да Вахдат шаҳридаги 3-сонли қаттиқ тартибли колония - «Ғишт зонаси»да маҳбуслар томонидан ғалаён келтириб чиқарилган.

«Адлия вазирлигининг Жиноий жазоларни ижро этиш бош бошқармасига қарашли, Вахдат шаҳридаги 3/2-сонли ахлоқ тузатиш колониясида бўлган ИШИД террорчилик ташкилотининг 30 нафар ўта хавфли тарафдори пичоқ ва тиғли буюмлар билан қуролланиб колония 3 нафар ходимини гаровга олишди ва ўлдиришди. Улар қамоқхонадан қочишга уринишган», - дейилади матбуот учун хабарномада.

Бу колония Тожикистон Адлия вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармаси тасарруфига киради, унда қарийб 1500 маҳбус сақланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистондаги қамоқхонада ғалаён, 29 нафар маҳбус ҳалок бўлди