14:23 / 20.05.2019
2 712

Зеленский инаугурацияси вақтида Олий Радани тарқатиб юборишини эълон қилди

Зеленский инаугурацияси вақтида Олий Радани тарқатиб юборишини эълон қилди
Украина президенти Владимир Зеленский Олий радани тарқатиб юборишини эълон қилди. У бу ҳақда ўзининг инаугурацияси вақтидаги нутқида гапирди.

Украина президенти лавозимига киришган Владимир Зеленский қасамёд қабул қилганидан кейин Олий Рада тарқатиб юборилишини маълум қилди. Маросим «Прямой» телеканали орқали трансляция қилинмоқда.

Президент парламентга икки ой муддат берган, парламентдан қатор қонунларни кечиктирмасдан қабул қилишни сўраган.

«Сиз депутатлик дахлсизлигини бекор қилиш тўғрисидаги қонунни, ноқонуний бойлик орттириш учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги қонунни, сайлов кодексини қабул қилинг», деган Зеленский.

У депутатларга инаугурация маросимини иш кунига ўзлари белгилашганини эслатган ва энди ишлашни сўраган.
Президент депутатлардан Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари, бош прокурор ва мудофаа вазирини истеъфога чиқаришни ҳам сўраган.

«Шу ишларни қилинг ва ўзингизга медал тақинг - бу навбатдан ташқари сайловлар олдидан яхши очколар бўлади», деган у.
У шунингдек, Украинанинг амалдаги ҳукуматига истеъфога чиқишни таклиф қилган.

«Америкалик бир актёрдан, Американинг ажойиб бир президентидан иқтибос келтиришни истардим (гап АҚШнинг 40-президенти Рональд Рейган ҳақида - таҳр): «ҳукумат бизнинг муаммоларимизни ҳал этиб бермайди - ҳукуматнинг ўзи муаммо». Мен тушунмайман, бизнинг ҳукуматимиз доимо қайсидир ишни қила олмаслигини айтади. Бу тўғри эмас - қила оласиз, сиз қоғозни оласиз, ручкани оласиз ва ариза ёзиб ўз жойингизни кейинги сайловлар ҳақида эмас, кейинги авлод ҳақида ўйлайдиганлар учун бўшатиб қўя оласиз», - деган Зеленский.

Зеленский шунингдек, Донбассдаги зиддиятни барқарорлаштириш ва ўт очишни тўхтатиш бўйича мулоқотларга тайёрлигини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский инаугурацияси вақтида Олий Радани тарқатиб юборишини эълон қилди