Фото: «Regnum»
Америкалик миллиардер, саховатпеша ва сармоядор Роберт Смит ўзига фахрий докторлик даражаси берилган таълим муассасасида нутқ сўзларкан, бу йилги барча битирувчиларнинг таълим кредитларини тўлаб беришга сўз берди. Бу ҳақда «Xabar.uz» маълум қилди.
Смит ҳозир 56 ёшда, собиқ муҳандис-кимёгар, «Vista Equity Partners» компанияси бош директори, Морҳаус коллежига стипендиялар ва парк қуриш учун аввал 1,5 миллион долларлик ёрдам берган. Битирувчиларнинг таълим кредитлари эса қарийб 40 миллион доллар. Коллеж вакилининг айтишича, таълим муассасаси ўз тарихида бунчалик катта совға олмаган.
Сенатор ҳамда АҚШ президентлигига номзод Берни Сандерс ўз твиттерида Смитнинг қарорини алқади, бироқ бу билан иш битмайди:
«Жуда соз. Аммо талабаларнинг муаммосини саховат билан ҳал қилиб бўлмайди. Бунга ҳукумат даражасида аралашув керак». “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг