08:46 / 22.05.2019
2 531

Марҳум қўшиқчи Уитни Хьюстоннинг голограммаси гастроль сафарига чиқади

Марҳум қўшиқчи Уитни Хьюстоннинг голограммаси гастроль сафарига чиқади
Марҳум қўшиқчи Уитни Хьюстон ўлимидан етти йил ўтиб, концерт дастури билан сафарга отланмоқчи. Бу ҳақда «Дарё» хабар қилади.

Хабарларга кўра, қўшиқчи Хьюстоннинг меросхўрлари бу таклиф билан чиққан. Қўшиқчининг менежери Пет Хьюстоннинг айтишича, Уитни Хьюстоннинг концерт дастури учун голограмма тайёрланмоқда. Юлдузнинг илгари эълон қилинмаган ашула ва мусиқалари, унга бағишланган қўшиқлар жамланиб, мусиқий альбом чиқарилади.

Голограмма сафари чоғида Уитнининг акаси, Петнинг турмуш ўртоғи Гэри ва бошқалардан иборат ҳақиқий ансамбл аъзолари бирга чиқиш қилади. Пет марҳум қўшиқчининг менежери вазифасини 2000 йилларнинг бошидан бери бажариб келади. У Уитни меросининг ягона бошқарувчисидир.

Уитни Хьюстон етти йил олдин, 48 ёшида тасодифан чўкиши туфайли вафот этган. Унинг муваффақиятли саҳна карьераси анча олдинроқ, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиши оқибатида тугаган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Марҳум қўшиқчи Уитни Хьюстоннинг голограммаси гастроль сафарига чиқади