
Тижорат кўчмас мулки суғуртачиси FM Global ҳисоботига кўра, Норвегия 2019 йилда дунёдаги энг барқарор давлат деб топилди.
Барқарорлик индекси 130 та давлат ва ҳудудни вайронкор ҳодисаларга бардошлиги бўйича баҳолайди. Рейтингда давлатлар иқтисодий ишлаб чиқариш, сиёсий барқарорлик, коррупцияга қарши кураш ва корпоратив бошқарув мезонлари бўйича жойлаштирилади.
Етакчи ўнталикдан Норвегиядан кейин Дания, Швейцария, Германия, Финляндия, Швеция, Люксембург, Австрия, марказий АҚШ (чунки АҚШ ва бошқа катта ҳамда турфа давлатлар минтақаларга бўлинган) ва Буюк Британия ўрин олган.
Жорий рейтингда 2018 йилги рўйхатдан энг юқорилаган давлат Руанда бўлган. FM Global ушбу давлатни “Африка Сингапури” деб атайди: у бир йил ичида 72-ўриндан 35-ўринга кўтарилиб олган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.