Буюк Хитой деворида марафон бўлиб ўтди

Буюк Хитой деворида марафон бўлиб ўтди
Буюк Хитой деворида халқаро югуриш марафони бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Darakchi.uz нашри.

Ҳар йили ўтказиладиган ушбу марафонда бу йил жаҳоннинг 67 та мамлакатидан бир ярим мингдан ортиқ иштирокчилар қатнашди.

Марафон шартига кўра, спортчилар ва кўнгиллилар 5164 та зинани босиб ўтишлари лозим. Мусобақа якунида эркаклар орасида Австралия вакили Дуглас Уилсон маррага биринчи бўлиб етиб келган. У саккиз ярим километр масофани 3 соату 25 дақиқада босиб ўтди.

Аёллар орасида эса америкалик Кали Кейви 4 соату 12 дақиқада етиб келиб, ғолибага айланди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар