12:38 / 23.05.2019
3 972

НАТО яна бир бор Россияни Қримдан чиқиб кетишга чақирди

НАТО яна бир бор Россияни Қримдан чиқиб кетишга чақирди
Фото: «Москва24»
НАТО Қримни Россияга тегишли деб тан олмайди ва Москвани ўз қўшинларини яриморолдан олиб чиқиб кетишга чақирди. Бу ҳақда Шимолий Атлантика альянси ҳарбий қўмита раиси Стюарт Пич маълум қилди, деб хабар берди «РИА Новости»га таяниб "Дарё".

«Альянс Қримнинг Россия томонидан ноқонуний ва адолатсиз равишда қўшиб олинишига (аннексия) рози эмас ва рози бўлмайди ҳам», — дейди Пич.

Бундан ташқари Пич Россиядан Азов денгизидаги можарода қўлга олинган украиналик денгизчиларни қўйиб юборишни сўради.

2018 йилнинг ноябрида Украина Ҳарбий-денгиз кучларига тегишли учта кема Россия чегарасини бузиб, денгизнинг вақтинча ёпиқ қисмига кирган эди. Шундан сўнг улар Қора денгиздан Керчен бўғози томон отланган. Россия Соҳил хавфсизлиги хизмати украин кемаларини қўлга олгнида унинг бортида 22 нафар денгизчи ва икки нафар Украина хавфсизлик хизмати ходимлари бўлган. Уларга нисбатан давлат чегарасини ноқонуний бузиб ўтиш айби бўйича жиноят иши очилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » НАТО яна бир бор Россияни Қримдан чиқиб кетишга чақирди