Дунёнинг йирик мегаполислари иқлим ўзгариши оқибатида 2100 йилда сув остида қолиши мумкин. Бу борада ўтказилган тадқиқот натижалари АҚШ Фанлар академияси журналида эълон қилинди.
АҚШ ва Британия олимлари денгиз сатҳи кўтарилиши бўйича ўтказган янги тадқиқот ўтказилди. Унга кўра, 2100 йилда Лондон ва Нью-Йорк сув остида қолиши мумкин.
Энг ёмон прогнозларга кўра, атмосферада карбонат ангидрид газлари тўпланиши ҳозирги суръатда сақланиб қолса, яқин 80 йилда глобал ҳаво ҳарорати 5 даражага ошади. Бунинг оқибатида Дунё океани сатҳи 62 дан 238 сантиметргача кўтарилади ва қуруқликнинг 1,79 миллион квадрат километри сувга ғарқ бўлади. Шунча жойда 187 миллион киши яшамоқда.
Глобал исиш оқибатида денгиз сатҳининг ошишида Гренландия музликлари асосий манба вазифасини ўтайди. Олимларнинг фикрича, Антарктиданинг Шарқий ва Ғарбий қисмларида ҳам нотинч ҳолатга ўтиш эҳтимоли бор.
Таҳминларга кўра, қирғоқбўйи ҳудудлари паст текисликлардан иборат Буюк Британия, АҚШ, Европа ва Осиёнинг айрим мамлакатлари катта хавф остида қолмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди
Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"
Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда
Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди