12:00 / 24.05.2019
3 769

«Коинот кўрки—2020» танловида қизларнинг очиқ кийимда чиқиши бекор қилинди

«Коинот кўрки—2020» танловида қизларнинг очиқ кийимда чиқиши бекор қилинди
Фото: AFP
Дунёнинг турли бурчакларида «Коинот кўрки — 2020» тўртинчи халқаро гўзаллик танловига кастинг бошланди. Sputnikнинг хабар беришича, янги мавсумда лойиҳа ўз форматини тўлиқ ўзгартирган ва эндиликда танлов гўзаллик танлови сифатида эмас, балки гўзаллик ва ижод фестивали сифатида намоён этади.

Танловда бўйи 165 смдан юқори, 18 дан 30 ёшгача бўлган ижтимоий-фаол қизлар иштирок этишлари мумкин. Иштирокчиларнинг оилавий аҳволи аҳамиятга эга эмас, аммо фарзанди бўлган аёллар фестивалда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Иштирок этишни хоҳловчи қизлардан фестивалнинг Beauty of universe сайтида анкетани тўлдириш талаб этилади.

Қайд этилишича, танловдаги қизларнинг купалникларда чиқишлари бекор қилинди, унинг ўрнини ижодий танлов эгаллади. Танлов ғолибалари ҳайъат аъзоларига турли илмоқли саволлар беришлари, шунингдек, Ер сайёраси табиатини асраш ҳамда дунёда эзгулик кўпроқ, негатив камроқ бўлиши учун нима қилиш лозимлиги ҳақида ўз видеоматериалларини тақдим этишлари мумкин бўлади.

«2020 йилда ушбу танлов ўзининг илк юбилейини нишонлайди (2015—2020), шу боис халқаро фестиваль финали Канн, Францияда Фестиваллар ва конгресслар саройида бўлиб ўтади», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Коинот кўрки—2020» танловида қизларнинг очиқ кийимда чиқиши бекор қилинди