23:06 / 24.05.2019
3 900

“Ҳинд Трампи” сайловда ютиб чиқди

“Ҳинд Трампи” сайловда ютиб чиқди
Ҳиндистонда дунёдаги энг йирик парламент сайлови бўлиб ўтди. Олти ҳафта давом этган сайловда 550 миллион киши ёхуд сайёрамиз аҳолисининг 7 фоизи қатнашди, дея хабар бермоқда Azon.uz.

Сайловда амалдаги бош вазир Нарендра Моди етакчилигидаги ҳинд миллиятчи партияси – “Бхаратия Жаната Парти” ютиб чиқди. Мазкур партия парламентдаги 543 ўриндан 350 тасини эгаллайди. Аввалги сайловда эса 282 ўринни банд қилган эди.

Сиёсатчилар Модини кўпинча Венгрия бош вазири Виктор Орбанга ёки АҚШ президенти Дональд Трампга ўхшатишади. Бунга сабаб Ҳиндистон бош вазирининг ҳинд миллатчилигини устун қўйиши ва мусулмонларга нисбатан маломатларидир.

Модининг асосий рақиби – “Ҳинд миллий конгресси” партияси етакчиси Рахул Ганди ҳам бош вазирни бир неча бор ҳинд демократиясига зарар етказишда ва мамлакатда динлараро низоларни авж олдиришда айблаган.

Мусулмонлар Ҳиндистондаги энг йирик диний озчилик ҳисобланиб, мамлакат аҳолсининг 14 фоизини ташкил этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Ҳинд Трампи” сайловда ютиб чиқди