Криштиану Роналду янги суперкарини намойиш қилди (фото, видео)

  • 25 май 2019, 17:48
  • 1 003
  • Дунё
  • Криштиану Роналду янги суперкарини намойиш қилди (фото, видео)
    Криштиану Роналдунинг автопаркидаги машиналар сони яна биттага ошди.
    The Sun`нинг ёзишича, португалиялик юлдуз McLaren Senna русумли суперкарни 750 минг фунтга сотиб олган.

    «Ювентус» ҳужумчиси янги харидини Instagram`да намойиш қилди. «Роҳатланинг», – деб изоҳ қолдирган Криштиану бир видео ва суратни илова қилган.
    View this post on Instagram

    Enjoy 😉👌🏻

    A post shared by Cristiano Ronaldo (@cristiano) on


    Ушбу русумдаги болидни «Макларен» 2017 йил охирида намойиш этган. Машина афсонавий бразилиялик пилот Айртон Сенна шарафига номланган. Уни махсус пойга йўлагидан ташқари одатий шаҳар йўлларида ҳам ҳайдаш мумкин.

    Эслатиб ўтамиз, Роналду апрель ойи охирида дунёдаги энг қиммат автомобиль – Bugatti компаниясининг La Voiture Noire автомашинасини 11 млн еврога сотиб олган эди. Муҳандислар уни созлаш ишларини 2021 йилда тугатади.

    Sports.ru`нинг қайд этишича, 7-рақам эгасининг автопаркидаги машиналар сони 20дан ошиб кетган. Ундан спорткарлар, премиум классдаги машиналар ва дунё бўйича саноқли сериядагина ишлаб чиқарилган мукаммал автомобиллар ўрин олган.

    33 ёшли ҳужумчи коллекциясидаги илк авто – Audi A3`ни «Манчестер Юнайтед»да ўйнаган вақтида сотиб олган. Қуйидаги маълумотнома-сурат эса Роналду автопаркининг жорий йил январь ойидаги ҳолатини акс эттиради.

    Фикрлар

    » » Криштиану Роналду янги суперкарини намойиш қилди (фото, видео)