12:27 / 26.05.2019
3 895

Эрон АҚШ кемаларини махфий қурол билан чўктириб юборишга ваъда берди

Эрон АҚШ кемаларини махфий қурол билан чўктириб юборишга ваъда берди
Эронлик ҳарбийлар АҚШ ҳарбий кемаларини махфий қурол ёрдамида сув остига ғарқ қила олади. Бу ҳақда Ислом инқилоби соқчилари корпуси маслаҳатчиси Муртазо Қурбоний айтиб ўтди.

Қурбонийнинг айтишича, Эрон АҚШнинг иғволарига бор кучи билан жавоб беради.

“Агар душман Форс кўрфазида кичик аҳмоҳликка ҳам йўл қўйса, у ҳолда биз нимага қодирлигимизни англаб олади”, деб айтган Қурбоний.

Унинг таъкидлашича, минтақага АҚШнинг 2 та кемаси етиб келган ва АҚШ хатога йўл қўйгудек бўлса, “Эрон иккита ракета, иккита буткул махфий янги қурол билан АҚШ кемаларини экипажлари ва самолётлари билан бирга денгиз тубига ғарқ қилади”.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Яқин Шарққа қўшимча 1,5 минг ҳарбий жўнатилишини эълон қилганди ва бу ҳимояланиш мақсадида амалга оширилишини айтганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон АҚШ кемаларини махфий қурол билан чўктириб юборишга ваъда берди