date
views 3 130

Канадалик мусулмонлар юзлаб оилаларга ёрдам кўрсатяпти

Канадалик мусулмонлар юзлаб оилаларга ёрдам кўрсатяпти
Канаданинг Сюррей шаҳридаги Мусулмонлар озиқ-овқат банки директори Азим Даҳёнинг айтишича, Рамазонда Аллоҳнинг розилигига эришишнинг энг мақбул йўли – ночорларнинг қорнини тўйдириш.

“Бу ойда биз Яратганга яқинроқ бўлишга ҳаракат қиламиз, эзгу ишларни амалга оширишнинг ва одамларнинг ҳаётини яхши томонга ўзгартиришнинг уддасидан чиқа олсак, бу бизга ажиб туйғуларни бағишлайди”, – дейди у.

CBC нашрининг ёзишича, Мусулмонлар озиқ-овқат банки ўз ишини бундан 10 йил муқаддам бир гаражда озиқ-овқат тарқатишдан бошланган, ҳозирга келиб эса 400 оилага хизмат кўрсатувчи улкан омборга айланди.

Банкка гуруч, ун, ёғ сингари асосий озиқ-овқат маҳусулотлари тўпланади ва ойда икки марта эҳтиёжмандларга тарқатилади.

Манба: Azon.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Канадалик мусулмонлар юзлаб оилаларга ёрдам кўрсатяпти