
Таиланднинг Паттайя шаҳрида сайёҳлар қаршисида чиқиш қилаётган фил боласи чарчоқдан ҳолдан тойди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.
Воқеа ўтган ҳафтада Нонг Нуч тропик паркида юз берган. Кадрдан фил боласининг онасига боғлаб қўйилганини, ўрнидан туришга ҳаракат қилаётганини, аммо жазирама иссиқ ва жисмоний чарчоқ оқибатида оёққа тура олмай, йиқилиб қолаётганини кўриш мумкин.
Мазкур ҳодисани суратга олган гувоҳнинг таъкидлашича, фил боласи жуда ачинарли аҳволда бўлган. Бироқ парк вакиллари ҳайвонга нисбатан бундай шафқатсиз муносабатда бўлмаганликларини маълум қилишди. Уларнинг айтишича, паркдаги барча жониворлар соғ—саломат, уларга тегишли тиббий ёрдам кўрсатилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар