Ургутлик тадбиркор Москвада нишолда тайёрлаб сотмоқда

  • 26 май 2019, 18:50
  • 941
  • Дунё
  • Ургутлик тадбиркор Москвада нишолда тайёрлаб сотмоқда
    Фото: Zarnews
    Самарқандлик тадбиркор Икромжон Бердиев иккинчи йилдирки Москвада нишолда тайёрламоқда. Бу ҳақда Zarnews хабар берди.
    Рамазоннинг тансиқ ширинлиги Москва бозорларига энди кириб келаётган бўлса ҳам, унга талаб катта.

    — Нишолдани тайёрлашдан мақсад бунинг ортидан бойиш эмас, мусофирликдаги юртдошларга хотираларни улашиш. Нишолдани еб, Ўзбекистонда юргандек бўлишади, қолаверса, севган ишимни бизнесга айлантирдим. Россиялик харидорлар ўзлари учун янги бўлган егуликни қизиқиш билан татиб кўряпти, — дейди Икромжон Бердиев.

    Нон ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган «Ҳалол луқма» корхонаси эгаси нишолда мавсумий емаклигини таъкидлаб, асосан бозорлар ва дўконларга улгуржи тарқатаётганини билдирди.

    Рамазон ширинлиги учун зарур маҳсулотларнинг бир қисми Ўзбекистондан келтирилмоқда.
    — Ургутликман, тоғли ҳудудда яшаймиз. Арпабодиён ва етмакни уй томондан ким келса, олиб келишаяпти, — дейди Икромжон Бердиев.

    Фикрлар

    » » Ургутлик тадбиркор Москвада нишолда тайёрлаб сотмоқда