11:33 / 27.05.2019
5 592

Жириновский яқин ўн йил ичида бутун дунё бўйлаб содир бўладиган ҳодисаларни «башорат» қилди

Жириновский яқин ўн йил ичида бутун дунё бўйлаб содир бўладиган ҳодисаларни «башорат» қилди
Фото: KgNews
РЛДП етакчиси Владимир Жириновский яқин 10 йилликдаги «башоратлари»ни маълум қилди. 73 ёшли сиёсатчи Хитой иқтисодиётининг инқирозини, Эронга ракета зарбалари амалга оширилишини, Украинанинг тарқаб кетиши ва Марказий Осиё ислом радикаллари томонидан эгаллаб олинишини билдирди, дея хабар қилади "Дарё" нашри.

Россия давлат думаси депутати бу ҳақда «Владимир Соловёв билан кеча» дастурининг эфири вақтида маълум қилган. Жириновский ҳозирда Москва ва Вашингтон ўртасида ўз таъсир доираларини бўлиб олиш бўйича «махфий музокаралар» ўтказилаётганини айтган.

«Зеленский ғолиб чиқди, бироқ бу украиналикларнинг танлови. Келажакда бизни ажойиботлар кутмоқда. Украинанинг ўнта қисмга эмас, балки яксон бўлиши. Ундан кейин эса Исроил Эронга ўн йил олдин зарба бериш қарорини қабул қилганди ва буни амалга оширади. Америка кемалари қирғоқ томон ҳаракатланмоқда. Зарбалардан сўнг Эронда миллионлаб қочоқ пайдо бўлади. Улар қаерга боради? Шимолга. Биз нима қиламиз? Чегараларни ёпамиз. У ерда қонли тўқнашув юзага келади — Озарбайжон, Арманистон, Грузия вайрон бўлади. Сурияда омон қолган жангарилар Афғонистон шимолига шай турибди ва Марказий Осиёга бостириб кириш учун ишорани кутмоқда», — дейди Жириновский.

Унинг фикрича, бу каби халқаро муаммоларга барҳам бериш учун Россия ва АҚШ раҳбарлари ўзаро учрашиши керак. Депутатнинг эътиборидан ўзи туғилиб ўсган шаҳри, Олмаота ҳам четда қолмаган.

«Марказий Осиё федерал округи — она шаҳрим Олмаота. Унинг номини Вернийга ўзгартириб, генерал-губернаторни ўтирғизиб қўямиз. Яқин 10 йил ичида тартиб ўрнатилади», — деб таъкидлайди депутат.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жириновский яқин ўн йил ичида бутун дунё бўйлаб содир бўладиган ҳодисаларни «башорат» қилди