Зеленский президент сифатида илк бор Донбассга келди

Владимир Зеленский давлат раҳбари сифатида илк бор Луганск областидаги Украина армияси жойлашган ҳудудга келди. Бу ҳақда Украина президентининг матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, у кузатув постлари ва блиндажларда бўлган.
Шунингдек, Зеленский яшаш шароитлари билан танишган ва ҳарбийларнинг таъминотини яхшилаш зарурлигини қайд этган.
"Украинани ҳимоя қилаётган ҳарбийлар шароитлари яхши бўлиши лозим", — деган у.
Аввалроқ Владимир Зеленский давлат раҳбари сифатидаги биринчи ўриндаги вазифаси Донбассдаги урушни тўхтатиш эканлигини айтганди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг