20:13 / 28.05.2019
4 165

АҚШдаги мухожирлар йилига қанча пул ишлаб топади?

АҚШдаги мухожирлар йилига қанча пул ишлаб топади?
Фото: Rubic
АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюроси турли давлатлардан келиб Америкада яшаётган мухожирлар қанча пул ишлаб топиши ҳақидаги маълумотларни эълон қилди, деб хабар берди "Дарё" нашри.

Энг катта маошни Австралиядан келган мухожирлар олади: АҚШда уларнинг сони 93,5 мингга яқин бўлиб, йилига ўртача 88 100 доллар ишлаб топади. Ундан кейинги ўринда Буюк Британия фуқаролари эгаллаган — йилига 81 400 доллар.

Саудия Арабистони ва Сомалидан келган мухожирлар энг кам маош олади — тегишли равишда 19 000 ва 19 200 доллар.

Исроилдан келган мухожирлар рейтингнинг юқори поғоналари ўрин олган — АҚШда 142,9 мингга яқин яҳудий яшайди, уларнинг 50,4 фоизи олий маълумотли бўлиб, йилига ўртача 63 500 доллар ишлаб топади.

Аксар ҳолларда Осиё мамлакатларидан келган мухожирлар ҳам малакали мутахассис бўлиб, улар асосан юқори маош тўланадиган жойларда ишлайди.

АҚШда энг кўп мухожирлар Мексикадан келади, бироқ уларнинг йиллик ўртача даромади 23 400 долларга тенг.
АҚШдаги россиялик мухожирлар — 403,7 минг киши бўлиб, шундан 62,3 фоизи олий маълумотли, ўртача даромади йилига 41 000 доллар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШдаги мухожирлар йилига қанча пул ишлаб топади?