date
views 3 718

Зеленский президент сифатида биринчи бўлиб қайси давлатга боришини маълум қилди

Зеленский президент сифатида биринчи бўлиб қайси давлатга боришини маълум қилди
Украина президенти Владимир Зеленский келаси ҳафтада илк ишчи ташриф билан Брюсселда бўлишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Kun.uz нашри.

"Зеленский келаси ҳафтада Брюсселга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Ташриф 4 июнда амалга оширилиши кутилмоқда. Бу президент Зеленскийнинг илк расмий хорижий ташрифи бўлади", - дейилади хабарда.

Нашрнинг маълум қилишича, сешанба куни Еврокомиссиянинг қўшничилик ва кенгайтириш бўйича музокаралар масалалари бош директори Кристиан Даниельсон ва Европа ташқи сиёсий хизматининг Европа ва Марказий Осиё бўйича бош директори Томас Майер-Хартинг Зеленскийга ташриф таклифномасини топширган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский президент сифатида биринчи бўлиб қайси давлатга боришини маълум қилди