Муҳожирлар Европага машина «бардачоги»да кирмоқчи бўлишди (фото)

Муҳожирлар Европага машина «бардачоги»да кирмоқчи бўлишди (фото)
Фото: «CNN»
Испаниянинг Ўрта Ер денгизидаги йирик портларидан саналган Мелилья шаҳрида автомашина «бардачоги» орқали Европага йўл қидирган африкалик муҳожир аниқланди. Бу ҳақда «CNN»га таяниб Xabar.uz маълум қилди.

Шу билан бир пайтда Марокаш ва Мелилья оралиғидаги чегара пунктида ҳам турли машиналарда яширинган яна уч нафар муҳожир аниқланган.
Муҳожирлар Европага машина «бардачоги»да кирмоқчи бўлишди (фото)
Фото: «CNN»
Уч нафар африкалик, жумладан, 15 ёшли қиз машиналарнинг турли қисмларига бекитилган. Улардан икки нафари юқоридагига ўхшаб приборлар панели ортига, бири эса орт ўриндиқ остига яширилган.

Карахт, зўрға нафас олаётган, бўғимлардаги кучли оғриқдан азият чекаётган қочоқларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Бунақа синовларда бечораларнинг омон қолганига ишониш қийин...
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар