
Украина президенти Владимир Зеленский инстаграмда шаурма билан селфи тушган расмни жойлаштирди.
“Иш жадвали тиғиз бўлганда, шаурма ёрдам бериши мумкин. Кўриб турганингиздек, бунда ҳеч қўрқинчли, ноқулай ва шармандали нарса йўқ”, - деб ёзган Зеленский.
Президент сўзларига кўра, бу одамларга яқинроқ бўлишга ёрдам беради.
“Бу яна – “бронзалашиб”, одамлардан узоқ бўлмасликка ёрдам беради. Ҳукуматда бўлганлар учун фойдали. Тавсия қиламан”, - деб ёзган Украина етакчиси.
Ўтган ҳафтада президент Киев аҳлини шаҳар куни билан табриклаганда шаурмани эсга олганди.
У ўз чиқишида “Жўка дарахтининг гуллаши ва метро олдида шаурманинг ҳиди Киевни Киев қилади” деб гапирди. Бу сўзлар интернетда кенг муҳокамага сабаб бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар