18:18 / 30.05.2019
3 051

Шотландия Буюк Британиядан чиқиш бўйича референдум ўтказади

Шотландия Буюк Британиядан чиқиш бўйича референдум ўтказади
Фото:Picture Alliance
Шотландия ҳукумати мамлакатнинг Буюк Британиядан мустақил эканлиги ҳақидаги иккинчи марта референдум ўтказиш кўзда тутилган қонун лойиҳасини эълон қилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Ҳужжатда Шотландиянинг Буюк Британия таркибидан чиқиши тўғрисидаги референдум 2021 йилгача ўтказилиши кўзда тутилган.

Шотландия бош вазири Никола Стерженнинг таъкидлашича, ушбу сайлов аҳолига «Европа халқи» ёки «бўйнига Brexit илинган» давлат бўлишни танлаш имкониятини беради.

Ўтган йили ОАВлар Шотландия Буюк Британия таркибидан иккинчи референдумсиз чиқиб кетиши мумкинлигини маълум қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шотландия Буюк Британиядан чиқиш бўйича референдум ўтказади