
Номаълум эркак Оқ уй олдидаги Эллипс паркида ўзига ўт қўйди. Бу ҳақда АҚШ ОАВлари хабар қилди.
Воқеа 29 май куни кундузи содир бўлди. Ўша вақтда АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурий бинолардан бирида бўлган.
[media=https://youtu.be/jA5UMNxLQgM]
Интернетда жойлаштирилган видеода Оқ уй ва Капитолий ўртасида Вашингтон ҳайкали яқинида эркакнинг кийимлари ёнгани акс этган.
Махсус хизмат ва полиция ходимлари эркакка биринчи ёрдам беришди. Ҳозирги вақтда у шифохонага ётқизилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар