Зеленский “Украина олиб бораётган икки уруш” ҳақида гапирди

  • 31 май 2019, 07:12
  • 1 309
  • Дунё
  • Зеленский “Украина олиб бораётган икки уруш” ҳақида гапирди
    Украина президенти Владимир Зеленский америкалик сенатор Роберт Портман билан учрашувда Донбассдаги вазиятни ва тинчликка эришишдаги қадамларни муҳокама қилди.

    Томонлар, шунингдек, Украинадаги сиёсий вазиятни, жумладан парламентга мудддатдан аввал сайловлар ўтказилишини муҳокама қилишган. Зеленскийнинг фикрича, раданинг тарқатилиши жамият истакларига жавоб беради ва энди сентябрдаёқ янги ҳукумат шакллантирилиши мумкин.

    “Агар ишламайдиган бу парламент қолишда давом этганда, биз декабрда янги ҳукумат шакллантирган бўлардик. Бироқ биз кута олмаймиз. Бизда иккита уруш бор – Россия ва мамлакат ичидаги коррупцияга қарши, бу эса Украина иқтисодиёти учун хавф ҳисобланади”, деб айтган Украина президенти.

    Зеленский АҚШ сенатининг Россияга қарши санкциялар киритишдаги ва Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишдаги фаол позициясини таъкидлаб ўтган. Шунингдек, Минск келишувларининг тегишлича бажарилишини таъминлаш учун Россияга янада кўпроқ босим ўтказиш лозимлиги таъкидлаб ўтилган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Зеленский “Украина олиб бораётган икки уруш” ҳақида гапирди