17:47 / 31.05.2019
2 990

Зеленский Президент администрацияси спортзалида тушган суратини намойиш қилди

Зеленский Президент администрацияси спортзалида тушган суратини намойиш қилди
Украина президенти Владимир Зеленский Банково кўчасидаги Президент администрациясида спорт билан шуғулланмоқда. У 31 май куни спортзалда тушган суратини ўзининг Facebook’даги саҳифасига жойлади.

«Банковода. Ҳеч бўлмаса гантелларни ўғирлашмабди», — деб ёзган Зеленский.
Суратда, шунингдек, Президент администрацияси раҳбари Андрей Богдан ҳам бор.

Аввалроқ шу ҳафтада Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши раҳбари Александр Данилюк ўзининг саҳифасида видео жойлаган эди. Унда Президент администрациясининг ситуацион хонасидан монитор ва серверлар йўқолганини айтган.

Шундан сўнг собиқ президент Пётр Порошенко матбуот котиби Святослав Сеголконинг хабари пайдо бўлган. У Президент администрациясидаги барча техникалар Порошенконинг ҳисобига ижарага олингани, шу сабабли улар эгасига қайтарилганини айтган.

Ўз навбатида, Пётр Порошенко давридаги Президент администрацияси раҳбарининг собиқ ўринбосари олиб кетилган серверлар ичида махфий ҳужжатлар ёки маълумотлар бўлмаганини айтган. Унинг сўзларига кўра, ситуацион хона архитектураси видеосерверлардан бошқа ҳеч қандай серверларга мўлжалланмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский Президент администрацияси спортзалида тушган суратини намойиш қилди