07:50 / 02.06.2019
2 691

Энди АҚШ визасини олмоқчи бўлганлар ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини кўрсатади

Энди АҚШ визасини олмоқчи бўлганлар ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини кўрсатади
Эндиликда АҚШ визасини олиш учун ариза берувчилар ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини кўрсатишлари лозим, деб хабар берди РИА Новостига таяниб Kun.uz нашри.

"Давлат департаменти Америка визаси олиш учун ариза топширувчилардан қўшимча маълумот, жумладан, ижтимоий тармоқлардаги идентификаторлари тўғрисида маълумот сўраш мақсадида иммиграцион ва ноиммиграцион визалар учун ариза бланкаларини янгилади", - деди агентлик суҳбатдоши.

У аниқ муддатни айтмади, аммо Hill нашрининг ёзишича, янги қоидалар 31 майдан кучга кирган.

"Визага ариза топширувчилардан ушбу қўшимча маълумотларни тўплаш уларни текшириш ва шахсларини тасдиқлаш жараёнини такомиллаштиради", - деб қўшиб қўйди давлат департаменти ходими.

Hill нашрининг ёзишича, ариза берувчи ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаслигини кўрсатиши мумкин, бироқ агарда бу маълумот нотўғри бўлиб чиқса, "жиддий иммиграцион оқибатлар"га олиб келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Энди АҚШ визасини олмоқчи бўлганлар ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини кўрсатади