23:43 / 02.06.2019
3 408

Буюк Британияда биринчи марта муслима аёл шаҳар мэри бўлди

Буюк Британияда биринчи марта муслима аёл шаҳар мэри бўлди
Асли келиб чиқиши сомалилик бўлган Роқия Исмоил Ислингтон шаҳар Кенгашининг депутатлари томонидан шу шаҳарнинг мэри этиб тайинланди.

Роқия Исмоилнинг оиласи ўтган асрнинг 80 йилларида Сомалидан Буюк Британияга муҳожир бўлиб кўчиб келган. У бир неча йиллардан сўнг шу юрт фуқароси бўлишга муваффақ бўлган.2012 йил Роқия хоним шаҳар Кенгаши аъзоси бўлган. 2018 йилда эса вице-мэр этиб тайинланган.

Роқия Исмоил ўзининг сиёсий фаолияти билан машҳур ҳисобланади. У ақлий салоҳиятга эга бўлган болалар ва катталарга ёрдам берувчи фондни бошқаради ва диний жиҳатларини инобатга олган ҳолда муҳтожларга руҳий кўмак бериш билан ҳам шуғулланади.

Таъкидлаш ўринлики, биринчи марта ҳижобли муслима Буюк Британиядаги шаҳарлардан бирига мэр этиб тайинланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Буюк Британияда биринчи марта муслима аёл шаҳар мэри бўлди