date

Саакашвили Порошенкодан нега хафалигини сўзлаб берди

Саакашвили Порошенкодан нега хафалигини сўзлаб берди
Гуржистоннинг собиқ президенти, Украининг Одесса области губернаторлиги собиқ раҳбари 1+1 телеканали эфирида экс президент Петро Порошенкода юмор ҳисси йўқ деб ҳисоблаши ва ундан жуда хафалигини таъкидлаб ўтган. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

«Мен Порошенкодан хафаман. Чунки у билан ўртамизда шахсий муносабатлар бор эди ва у менга жуда кўп нарсаларни ваъда қилган эди: ваколатлар, молиялаштириш, Одесса – Рени йўлини тузатиш, маъмурий хизматлар маркази, очиқ божхона ҳудуди, янги инсонлар, қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш ва ҳ.к. У менга ёлғон гапирган экан», — деган Саакашвили.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, Порошенконинг сиёсатлари комплекслардан жабр кўрган. «У мени «сиз»лашга мажбур қилди, чунки у президент эмиш. Мен эса бутун умр уни «сен»лаганман. Бу ҳол одамда комплекс борлигини билдиради», — деб қайд этган Одессанинг собиқ губернатори.

Журналистларнинг Порошенкода юмор ҳисси борми, деб берган саволларига Саакашвили «Йўқ» деб жавоб берган.

Эслатиб ўтамиз, 28 май куни Владимир Зеленский Саакашвилига у 2017 йилда маҳрум этилган Украина фуқаролигини қайтариб берган. Сиёсатчи Киевга қайтиб, украиналикларга янги мамлакат қуришда ёрдам беришини айтган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саакашвили Порошенкодан нега хафалигини сўзлаб берди
-->