
Дубай ҳукмдори Ол Мактумнинг уч ўғли никоҳ тўйига тайёргарлик бошлаб юборилди
Дубайнинг Забил туманидаги сарой ва унинг атрофи Дубай ҳукмдори, БАА вице-президенти, бош вазири Муҳаммад бин Рашид Ол Мактумнинг уч ўғлининг никоҳ тўйи муносабати билан шоҳона безатила бошланди.
БААдаги урф-одатларга кўра, келиннинг уйи кўча эшигидан бошлаб орқа ҳовлисигача чироқлар билан безалади. Шу тариқа барча ўткинчи одамлар яқин орада бу уйда тўй бўлишидан хабардор бўлади.
Минглаб меҳмонлар, Форс кўрфази давлатларининг подшоҳлари оилалари аъзолари таклиф қилинган ушбу тўй 6 июнда Дубай халқаро савдо маркази павильонларида бўлиб ўтади. Тўйга фақат эркаклар таклиф этилади. Аёллар учун тўй тантаналари кейинроқ ўтказилади. Унинг санаси маълум қилинмаган.
15 май куни Ол Мактумнинг уч ўғли – Хамдан, Саид ва Аҳмад бин Муҳаммад Ол Мактум никоҳ қургани маълум қилинганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар