Украина президенти Владимир Зеленский Брюсселга илк бор ташрифи чоғида Европа Иттифоқи ва НАТО расмийлари билан Киевда ишлаб чиқилаётган «Қримни қайтариш» стратегиясини муҳокама қилади. «РБК»нинг хабар беришича, бу ҳақда Зеленский матбуот котиби Юлия Мендель маълум қилган.
«Администрация Қримни унутиб юборди деб ўйламанг. Доимий консултация ўтказилмоқда. Бир қарорга келинганда маълум қилинади», — деб тушунтириш берган Мендель. Унинг таъкидлашича, Зеленский администрацияси шаффоф бўлиш ниятида, бироқ якуний қарор чиқарилмагунча тафсилотларни ошкор қилмайди.
Май ойи охирларида маълум бўлишича, Зеленский Брюсселга 4—5 июнь кунлари келади. Қайд этилишича, у НАТО бош котиби Йенс Столтенберг, Европа Кенгаши президенти Дональд Туск ва Европа Комиссияси раиси Жан-Клод Юнкер билан учрашиши кутилмоқда. Бундан ташқари, президент июль ойида Украина—ЕИ саммити доирасида Брюсселга яна ташриф буюради.
Инаугурация вақтида Зеленский Қрим ва Донбасс «Украина ери» эканини айтган. Унинг таъкидлашича, мамлакат нафақат ҳудудни, балки одамларни ҳам йўқотди.
Қрим 2014 йилда ўтказилган референдум натижаларига кўра Россия таркибига киритилган эди. Украина содир бўлган ҳолатни аннексия (бир давлат томонидан бошқа давлатнинг бир қисмини мажбуран қўшиб олиниши) деб баҳоламоқда. Кремлда бу айблов бир неча марта инкор этилган. Россия президенти Владимир Путин эса Қримнинг эгалик масаласи тарихий жиҳатдан ёпилганини маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди