00:10 / 05.06.2019
3 214

Греция Германиядан жаҳон урушларида келтирган зарари учун 320 млрд евро талаб қилмоқда

Греция Германиядан жаҳон урушларида келтирган зарари учун 320 млрд евро талаб қилмоқда
Грециянинг Берлиндаги элчиси Германия ташқи ишлар вазирлигига нота топширди. Унда Греция ҳукумати Германия томонини Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушларида етказган зарари учун ҳарбий репарация ва товон тўлаши борасидаги масалани ҳал қилиш бўйича музокараларни бошлашга чақирган, деб хабар берди Kun.uz нашри.

Маълум қилинишича, Грециянинг даъволари Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушларида мамлакат ва унинг халқига етказилган зарарни қоплаш, немис босқинчилиги қурбонлари ва уларнинг авлодларига нисбатан ҳарбий репарациялар, оккупацион заёмни ва мамлакатдан ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилган археолог ва бошқа маданий бойликлар билан боғлиқ.

Греция парламенти 17 апрель куни ҳукуматга Германиядан Иккинчи жаҳон урушидаги етказган зарари учун 309,5 миллиард ва Биринчи жаҳон урушидаги зарари учун 9,2 миллиард евро ҳарбий репарация тўлашини талаб қилиш топширилган резолюцияни қабул қилди. Шу билан бирга, Греция одамларнинг ўлими ва ногирон бўлиб қолганлиги учун товон тўлови миқдорини 107,2 миллиард евро деб баҳоламоқда.

Партиялараро комиссиянинг маърузасига кўра, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Греция 558 минг фуқаросидан айрилган, 880 минг киши ногиронга айланган. Ўша пайтда 7,335 миллион кишини ташкил этган мамлакат аҳолисининг 19,7%и уруш қурбони бўлган.

Германия Афинанинг барча талабларини рад этмоқда. Немис амалдорларининг сўзларига кўра, Германия 1960 йилда 115 миллион марка тўлаб ўз мажбуриятларини бажарган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Греция Германиядан жаҳон урушларида келтирган зарари учун 320 млрд евро талаб қилмоқда