Германиянинг Deutsche Bank банки Венесуэланинг 20 тонна олтинини мусодара қилди. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.
2016 йилда Венесуэла банкдан 750 млн доллар миқдорида кредит олиб, гаров сифатида банкка 20 тонна олтин берган. Кредитни қайтариш муддати 2021 йилда якунланиши керак бўлган, бироқ Каракас келишув шартларини бажармай, фоиз тўловларини амалга оширмаган. Шу сабабли банк гаровга қўйилган олтинни мусодара қилишга қарор қилган.
Агентлик маълумотларига кўра, Венесуэла мухолифати вакиллари банк билан музокаралар олиб бормоқдалар ва қўшимча 120 млн доллар тўлашни сўрашмоқда. Сиёсатчиларнинг фикрича, ушбу сумма кредит билан олтин нархидаги фарқни қоплайди. Мухолифат бу пулни амалдаги президент Николас Мадуро кира олмайдиган алоҳида ҳисобрақамига ўтказилишини истамоқда.
Таъкидланишича, немис банки ва Венесуэла марказий банки вакиллари вазиятга изоҳ беришдан бош тортишган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди