12:21 / 05.06.2019
3 614

Эксперт: "АҚШ самолётлари Суриядан Афғонистонга тажрибали жангариларни ташимоқда"

Эксперт: "АҚШ самолётлари Суриядан Афғонистонга тажрибали жангариларни ташимоқда"
Коротченко таъкидлашича, АҚШ ҳарбий транспорт авиациясига қарашли самолётлари жангарилар билан Афғонистонда бирма-бир қўнмоқда.

“Вазият у ерда мураккаб ва ноаниқ. АҚШ афғон қуролли кучларини мустаҳкамлаш билан бирга, Афғонистонга Сурия ва Ироқда тирик қолган тажрибали жангариларни ўтказмоқда”, - деб таъкидлади ҳарбий эксперт Sputnik нашрига.

Экспертнинг фикрига кўра, АҚШ Марказий Осиё республикаларида мавжуд бўлган муаммолардан ўз манфаатларида ўйнаши мумкин.

“У ерда ҳарбий-сиёсий барқарорликни бузиш, Афғонистондан терроризмни собиқ иттифоқ ҳудудига экспорт қилиш, Россия ва Хитойга катта муаммо яратиш”, - деб қўшимча қилди мутахассис.

Коротченко Россия АҚШнинг бундай ҳаракатлари натижасида вазият издан чиқиб кетмаслиги учун зудлик жавоб бериши кераклигини таъкидлади.

Тожикистон қуролли кучлари ўз ҳудудини ҳимоя қилиш бўйича мажбуриятларни талаб даражасида бажариши учун кўмак бериш мақсадида Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг Душанбега яқинда ташрифи амалга оширилганини қайд этди.

Россия Ички ишлар вазири ўринбосари Игорь Зубов январда айтган сўзларига қараганда, “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси Россиянинг жанубий чегараларида қочоқларни “сиқиб чиқариш” билан кенг миқёсли провокацияларни тайёрламоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эксперт: "АҚШ самолётлари Суриядан Афғонистонга тажрибали жангариларни ташимоқда"