17:31 / 05.06.2019
2 757

Сиёсатшунослар Путинга «яқин доира»даги ўзгаришлар ҳақида маълум қилишди

Сиёсатшунослар Путинга «яқин доира»даги ўзгаришлар ҳақида маълум қилишди
«Минченко Консалтинг» экспертлари Россия элитаси тўғрисидаги «Сиёсий бюро 2.0 ва антиистеблишмент тўлқини» деб номланган навбатдаги маърузасини эълон қилди.

Сиёсатшунослар Россия президенти Владимир Путиннинг яқинлари доирасини «Сиёсий бюро 2.0» деб аташади ва уни Россиядаги энг катта таъсирга эга норасмий сиёсий институт деб ҳисоблашади.

Маърузада «Сиёсий бюро 2.0»да кейинги йилларда юз берган ротация ҳақида сўз юритилади. Масалан, хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевнинг мавқеи кучайган. Патрушев Америка йўналишида асосий музокарачига айланган.

Владимир Путиннинг ёнига Volga Group асосчиси Геннадий Тимченко қайтган (сиёсатшунослар уни 2016 йилда «фаоллиги пасайгани» учун рўйхатдан чиқариб ташлашганди). Тимченконинг мавқеи унинг НОВАТЭК эгаси Леонид Михельсон ва ака-ука Ковальчуклар билан муваффақиятли альянсидан сўнг яхшиланди.

«Роснефть» бош ижрочи директори Игорь Сечиннинг мавқеи ҳам энергетиканинг норасмий куратори сифатида мустаҳкамланди.

Аркадий Ротенберг Қрим кўприги қурилишидан сўнг мавқеини анча яхшилаб олди ва йирик инфраструктура лойиҳаларининг имтиёзли пулратчиси ҳисобланади, деб ёзади сиёсатшунослар.

«Ростех» раҳбари Сергей Чемезов ва мудофаа вазири Сергей Шойгу мудофаа ва ҳарбий саноат мажмуасини бошқармоқда.

Москва мэри Сергей Собянин йирик пойтахт агломерацияси ривожланиши учун жавобгар, деб ёзади сиёсатшунослар.

«Минченко Консалтинг» фикрига кўра, президент доирасидан Вячеслав Володин чиқиб кетди ва «Сиёсий бюро2.0»га номзодга айланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сиёсатшунослар Путинга «яқин доира»даги ўзгаришлар ҳақида маълум қилишди