date
views 2 739

Макка ва муқаддас шаҳарларнинг стратегик ривожланиш режаси тасдиқланди

Макка ва муқаддас шаҳарларнинг стратегик ривожланиш режаси тасдиқланди
Саудия Арабистонидаги Макка ва муқаддас шаҳарлар ишлари бўйича қироллик комиссиясининг кузатув кенгаши шаҳарларнинг стратегик ривожланиш режасини тасдиқлади. Унга мувофиқ, шаҳарлар ривожланишига масъул директория ташкил этилади. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазири, тахт шаҳзодаси ва кузатув кенгаш раиси Муҳаммад ибн Салмон қарорга имзо қўйган.

Қарорда таъкидланишича, муқаддас шаҳарлар ривожланиши бўйича режани амалга ошириш босқичлари пухта ишлаб чиқилиши лозим, ташаббус ва таклифлар инобатга олинган ҳолда йўл харитаси тузилади. Ишларни мувофиқлаштириб борувчи директория эса ёпиқ акциядорлик шаклида бўлиб, унинг улушлари фақат қироллик оиласига тегишли бўлади.

Шаҳардаги қурилиш ва бунёдкорлик ишлари асосан Ҳаж ва Умра ибодати учун хорижий мусулмонларнинг талабини қондириш, инфратузилмани ривожлантириш ҳамда Макканинг қолоқ ҳудудларида ўсишни амалга оширишга қаратилмоқда.

Макка ва муқаддас шаҳарлар ишлари бўйича қироллик комиссиясининг кузатув кенгаши 2018 йил 1 июнда ташкил этилганди. Кенгаш мусулмонларга қулай шароит яратиш ва инфратузилмани ривожлантириш ҳисобига харажатларни пасайтиришни мақсад қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Макка ва муқаддас шаҳарларнинг стратегик ривожланиш режаси тасдиқланди