date

Америкалик қиз 196 та давлатда бўлган энг ёш саёҳатчи бўлди

Америкалик қиз 196 та давлатда бўлган энг ёш саёҳатчи бўлди
Америкалик Лекси Элфорд 21 ёшида 196 та давлатда бўлган энг ёш саёҳатчи сифатида Гиннес рекордлар китобига киритилди.
Аввал бу борада шундай катта кўламли саёҳатни 24 ёшигача амалга оширган Жеймс Асквит рекордчи ҳисобланган.

Лексининг айтишича, унга саёҳати давомида Шимолий Кореяга ташриф буюриш энг қийини бўлган. Унинг катта саёҳати айнан шу давлатда якун топган.

“Энг қийини бу ерларнинг барчасида бўлганимни исботлаш бўлган. Мен ташриф буюрган ҳар бир давлатда бу ҳақида маълумотлар олишим керак бўлган: самолётга олинган чипта, паспортдаги штамплар, меҳмонхонада яшаганлик учун квитанциялар, ҳисобот журналини юритиш”, деб айтган саёҳатчи қиз.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Америкалик қиз 196 та давлатда бўлган энг ёш саёҳатчи бўлди