10:50 / 06.06.2019
2 741

Ғарб етакчилари уруш даҳшатлари такрорланишига йўқ қўймасликка ваъда беришди

Ғарб етакчилари уруш даҳшатлари такрорланишига йўқ қўймасликка ваъда беришди
Ғарбнинг 16 та давлати етакчиси 5 июнда сайёрамизда Иккинчи жаҳон уруши даҳшатлари такрорланишига йўл қўймаслик ҳақидаги декларацияни имзолашди. Ушбу ҳужжатнинг бир қисмини Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй девонхонаси эълон қилди.

Ҳужжат Британиянинг Портсмутида Иккинчи жаҳон уруши вақтида Нормандияга иттифоқчи кучлар ташланишининг 75 йиллигига аталган тантаналар вақтида имзоланди.

Давлатлар етакчилари ва бош вазирлари урушнинг даҳшатлари бошқа такрорланмаслигини таъминлашга биргаликда жавобгар эканликларини тасдиқлашган.

“Охирги 75 йил давомида халқларимиз Европа ва бутун дунёда тинчлик, демократия, сабр-тоқатлилик ва қонун устуворлиги бўлиши учун курашиб келишган. Бугун биз бу умумий қадриятларга содиқлигимизни яна бир бор тасдиқламоқдамиз, чунки улар давлатларимиз ва халқларимиз барқарорлиги ва фаровонлигини қўллаб-қувватлайди. Биз иттифоқчилар ва дўстлар каби бу эркинликларни уларга ҳар гал хавф солинганда ҳимоялаймиз”, дейилган ҳужжатда.

Ғарб етакчилари ўзаро зиддиятлар қолаётган соҳаларда яқинлашиш нуқталарини топиш учун ишлаш ва халқаро муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилган биргаликдаги ишни олиб бориш мажбуриятини ўз зиммаларига олишган.

Тантаналарда Британия қироличаси Елизавета II, бош вазири Тереза Мэй, АҚШ президенти Дональд Трамп, Канада бош вазири Жастин Трюдо, Австралия бош вазири Скотт Моррисон, Германия канцлери Ангела Меркель, Франция президенти Эмманюэль Макрон, Европанинг яна кўплаб давлатлари етакчилари, иттифоқчи қўшинлар фахрийлари иштирок этишган.

Нормандия учун жанг 1944 йил 6 июнга ўтар кечаси бошланиб, 19 августда якунланган.

1944 йилнинг 6 июнидан 24 июлигача ушбу жангда иттифоқчи қўшинлар 122 минглик қўшинни, немислар 117 минг кишини йўқотган. 20 мингга яқин тинч аҳоли ҳалок бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ғарб етакчилари уруш даҳшатлари такрорланишига йўқ қўймасликка ваъда беришди