Россия кемаси пўртана туфайли Украина ҳудудига адашиб кириб қолди

Фото: Google Images
Россиянинг «Мелита» кемаси 5 июнь куни пўртана туфайли Украинанинг Қора денгиздаги ҳудудий сувларига кириб қолди. Бу ҳақда Дарё хабар бермоқда.
Руминиянинг Констанса портига кетаётган кема йўналишдан адашиб, Украина ҳудудий сувларига 5 денгиз мили масофасида кириб борган. Чегарачилар кемани тутиб турмасликка қарор қилди: экипаж мазкур ҳолат юзасидан тушунтириш берди ва кема манзил сари йўл олди.
Украина ҳарбий-денгиз кучлари мутасаддиларига кўра, аслида «Мелита»ни ушлаб туриш учун чегарачиларда асос бўлган—чегара бузишдан ташқари кемада автоматик пайқаш тизими ҳам ўчиқ бўлган.

Изоҳлар 0
…