
Россия президенти Владимир Путиннинг фикрича, Қуръон, Инжил ва Таврот китобларини ўқиш фойдалидир.
"Инжилни ўқишсин, Таврот, Қуръонни ўқишсин, ҳар қандай ҳолатда ҳам бу фойдали. Бу китоблар ўғил болаларга ҳам, қиз болаларга ҳам тўғри келади", - деди Путин журналистларнинг у ҳар қандай мамлакатдаги болаларга қандай китоб ўқишни маслаҳат бериши мумкинлиги ҳақидаги саволига жавобан.
"Чунки дунёдаги барча динларда инсонпарварлик мужассам. Агарда биз уларга амал қилсак, дунё янада яхшироқ бўлади", - деб қўшиб қўйди Россия президенти.
АҚШнинг Pew тадқиқот маркази маълумотларига кўра, Россия аҳолисининг 71%ини православлар, 10%ини мусулмонлар ташкил этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар