date

Зеленский ўзининг истеъфоси талаб қилинган петицияга рад жавобини берди

Зеленский ўзининг истеъфоси талаб қилинган петицияга рад жавобини берди
Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг истеъфоси талаб қилинган петицияга рад жавобини берди. Петиция кўриб чиқиш учун талаб қилинган миқдордаги имзоларни тўплаган. Унга 60 мингга яқин имзо қўйилган.

“Эксперт онлайн” нашрининг ёзишича, Зеленский петицияни имзолаганларнинг талабига кўра истеъфога кетишни рад этиб, мумкин бўлган барча вариантга бирма-бир жавоб бериб чиққан.

Жумладан, Украина конституциясида импичмент саломатлиги бўйича мажбуриятларини бажара олмаслик, импичмент ёки ўлим ҳолатида кўзда тутилган.

Зеленскийнинг таъкидлашича, саломатлик борасида унда ҳаммаси жойида. Умуман олганда, у толиқаётган бўлса-да, ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Украина президентининг таъкидлашича, у объектив сабабларга кўра президент лавозимини тарк эта олмайди. У, шунингдек, импичмент ҳақидаги қонун лойиҳаси бўйича ҳам тўхталиб ўтган.

Президентнинг айтишича, у уни қўллаб-қувватлаган “73 фоиз сайловчининг истагини эътиборсиз қолдира олмайди”.

Зеленскийни истеъфога жўнатиш талаб қилинган петиция унинг сайтида 22 май куни, яъни инаугурациясидан 2 кунгина ўтиб эълон қилинганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский ўзининг истеъфоси талаб қилинган петицияга рад жавобини берди