date
views 4 954

Москвада полициячи Ўзбекистон фуқаросини отиб ташлади

Москвада полициячи Ўзбекистон фуқаросини отиб ташлади
Москва шаҳри, Коптево тумани полициячиси Ўзбекистон фуқаросини отиб ўлдирди. Хабар қилинишича, ҳамюртимиз ИИБ бўлимидан қочиб кетишга уринаётган вақтда отиб ташланган.

Mash телеграм-канали томонидан Ўзбекистон фуқароси қидирувда бўлгани айтилмоқда. У полиция бўлимидан чиқиб олишга муваффақ бўлган ва қоча бошлаган.

Бу вақтда унинг ортидан полициячилар қувишган ва ўт очишган. Ўқ қочаётган одамнинг бўйнига теккан ва вафот этган. Ҳодиса бўлган жойда полиция ва тиббиёт ходимлари иш олиб бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвада полициячи Ўзбекистон фуқаросини отиб ташлади