date

АҚШ Хитойни уйғурларни озод қилишга чақирди

АҚШ Хитойни уйғурларни озод қилишга чақирди
АҚШ Давлат департаменти Рамазон ҳайити арафасида Хитой ҳукуматини Шарқий Туркистондаги лагерларда сақланаётган уйғурларни озод қилишга ва уларга оилалари билан учрашишга имкон беришга чақирди.

Radio Free Asia хабарида айтилишича, Давлат департаменти вакили Морган Ортагус Шарқий Туркистонда уйғурлар ва бошқа мусулмон халқларга нисбатан инсон ҳуқуқларининг бузилиши зудлик билан тўхтатилиши зарурлигини таъкидлаган.

Шунингдек, баёнотда АҚШ Шарқий Туркистонда бир миллиондан ортиқ кишининг адолатсиз равишда лагерларда сақланаётганидан, ҳар куни қийноқлар, шафқатсизликлар ва таҳқирлашлар ҳақида хабарлар келаётганидан хавотирда экани айтилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Хитойни уйғурларни озод қилишга чақирди