22:08 / 07.06.2019
3 169

Канадада сайёҳ 40 йил очилмасдан келаётган сейфни бир уринишдаёқ очди

Канадада сайёҳ 40 йил очилмасдан келаётган сейфни бир уринишдаёқ очди
Канадада сайёҳ Vermilion Heritage музейида сақланган ва 40 йил давомида очилмасдан келаётган сейфни бир уринишда оча олди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.

“Сирли сейф Канаданинг Альбертасидаги Vermilion музейи ертўласида ўнлаб йиллар давомида сақланган. Уни очиш учун темирчилар, уни ишлаб чиқарган компания вакиллари, музейнинг собиқ ходимлари, сўнгра оддий ташриф буюрувчилар жалб қилинган. Сейфни 40 йилдан буён ҳеч ким очолмасдан келаётган эди, бироқ бу ишни сайёҳлардан бири тасодифан эплади”, деб хабар берган телеканал.

Маълум қилинишича, музей ёпиқлигига қарамай у ерни кўрсатишни сўраган сайёҳ сейф шифрини топа олган. Сайёҳ сейфга қулоғини тутиб, 60 рақамли циферблатда 20-40-60 комбинациясини терган ва сейф йиғилганларнинг ҳайратига сабаб бўлганча очилган.
“Афсуски, сейф ичида сақланган нарсалар ҳафсалани пир қилди. У ерда эски ҳужжатлар, бир нечта чек ва официантканинг блокноти бўлган. Уларнинг барчаси 1977-1978 йилларга тегишли бўлган”, деб айтилган хабарда.

Таъкидланишича, сейф дастлаб 1900-йиллар бошида очилган Brunswick меҳмонхонасига тегишли бўлган. 70 йилдан кейин меҳмонхона ёпилиб кетган, сейф эса музей ихтиёрига ўтган ва у ерда очилмаган ҳолда сақланиб келган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Канадада сайёҳ 40 йил очилмасдан келаётган сейфни бир уринишдаёқ очди