Путиннинг тансоқчилари Хитой раисининг саҳнадан йиқилишига йўл қўйишмади (видео)

  • 08 июнь 2019, 00:04
  • 3 042
  • Дунё
  • Путиннинг тансоқчилари Хитой раисининг саҳнадан йиқилишига йўл қўйишмади (видео)
    Хитойлик делегатлар Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи сессиясидан кейин Хитой раиси Си Цзиньпинни йиқитиб юборишларига бир баҳя қолди.

    Маълум қилинишича, тадбирнинг расмий қисми якунлангандан кейин журналистлар ва турли давлатлар делегатлари форум иштирокчиларига савол бериш ва суратга тушиш учун саҳна олдига югуриб боришган. Хитойлик меҳмонлар бунда айниқса жонбозлик кўрсатишган. Улар ўз етакчиларини олқишлаб, у томон талпинишган.

    Си Цзиньпин пастдаги делегатлардан бири томон эгилиб, у билан кўл сиқишмоқчи бўлганда, саҳнадан йиқилиб кетай деган. Хайриятки, Россия президенти Владимир Путиннинг тансоқчилари Хитой раисини ушлаб қолиб, бунга йўл қўйишмаган.

    Воқеадан кейин Хитой етакчиси сессияни қолган иштирокчилар билан бирга тарк этган.

    Фикрлар

    » » Путиннинг тансоқчилари Хитой раисининг саҳнадан йиқилишига йўл қўйишмади (видео)